Лукашенко Беларусда сиёсий моддалар бўйича ҳукм қилинган яна 31 нафар кишини афв этди
Александр Лукашенко “экстремизм”да айбланган яна 31 кишини афв этди. Бу ҳақда унинг матбуот хизмати хабар беради. Афв этилганлар орасида икки аёл ва 29 эркак бор. Уларнинг исмлари тилга олинмаган.
“17 нафар киши сурункали касалликка чалинган, 3 нафари ногирон, 27 нафар маҳкумнинг фарзанди бор, 7 нафари – кўп болали. Маҳкумлар судланганлиги олиб ташланмаган ҳолда асосий жазодан озод этилади”, — дейилади хабарда.
Бу Лукашенконинг сўнгги ойлардаги афв этиш ҳақидаги тўртинчи фармонидир.
Улашиш:
Шарҳлар