,

Лукашенко беларуслик ҳарбийларга фуқароларга нисбатан қурол ишлатишга рухсат берди

Фото: Belta.by

Беларус президенти Александр Лукашенко Қуролли кучлар ички хизмати уставига ўзгартиришлар киритиб, ҳарбийларнинг фуқароларга қарши қурол қўллашига рухсат берди, деб ёзади “Korrespondent.net”.

Хусусан, энди ҳарбий хизматчилар ўзларига юклатилган вазифаларни бажараётган вақтида “юзага келган вазият, жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарлик хусусияти, ҳуқуқбузарнинг шахсини ҳисобга олган ҳолда қуролдан фойдаланиш” ҳуқуқига эга.

Аммо бундан олдин қурол қўллаш нияти ҳақида аниқ огоҳлантириш берилиши керак. Шунингдек, ҳуқуқбузар айтилган талабларни бажариш учун етарлича вақт билан ҳам таъминланиши керак.

Бунгача ҳарбий хизматчилар томонидан жисмоний куч, қурол, жанговар ва махсус техника белгиланган ваколатлар доирасидан ташқарида қўлланилса, жавобгарлик белгиланган эди.

Қайд этилишича, сўнгги йилларда Лукашенко назорати остидаги ҳарбийлар ва куч ходимлари фуқароларга қарши қурол қўллаш ҳолатлари бир неча марта кузатилган, натижада оғир тан жароҳатлари етказилган ёки ўлимга сабаб бўлинган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.