Лукашенко бирданига 30 та сиёсий маҳбусни афв этди

Беларусь разместила у себя такое же тактическое ядерное оружие, как и США в странах Европы, заявил Лукашенко
Источник: sharij.net

Беларусь президенти Александр Лукашенко “норозилик характеридаги жиноятлар”да айбланган 30 кишини афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади, дея хабар беради БEЛТА давлат агентлиги.

Афв этилганлар орасида 14 нафар аёл ва 16 нафар эркак бор, уларнинг баъзилари оғир хасталикка чалинган ёки пенсия ёшидагилар. Озод қилинганларнинг исмлари ошкор этилмаган.

Июль ойида Лукашенко аллақачон 18 нафар сиёсий маҳбусни, жумладан 10 йилга қамалган ва саратон касаллигидан азият чекаётган Беларусь Халқ фронти партиясининг собиқ етакчиси Григорий Костусевни озод қилган эди.

Россия ҳукумати оғир касал бўлган маҳбусларга нисбатан бундай ҳаракатларни режалаштирмаган. Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, ҳозирда Кремлда бундай режалар йўқ.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.