Лукашенко: Ғарб Беларусга ўз қўшинларини юбормоқчи
Беларусь президенти Александр Лукашенко Ғарбнинг мақсади республикадаги “ҳеч бўлмаганда бир парча” ҳудудни эгаллаб олиш ва у ерга хорижий қўшинларни юбориш эканлигини билдирди.
“Ахборот уруши, биринчи навбатда, оммавий ахборот воситаларида кетмоқда. Иқтисодий уруш, уни бошқача атаб бўлмайди. Биз мамлакатни “қайноқ” урушдан ҳимоя қилиш учун ҳамма нарсани қиламиз. Ҳозирча буни уддалаяпмиз. Ўйлайманки, биз бу муаммони ҳал қила оламиз – Беларусь ҳудудида ҳар доимгидек тўқнашувнинг олдини оламиз”, — дея Лукашенконинг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik агентлиги.
Унинг таъкидлашича, Ғарбга кетган беларуслик мухолифатчилар ташаббускорлар ҳисобланади. “Биз улар у ерда нима қилаётганини аниқ биламиз. Улар Америкадан Брюсселгача турли қарор қабул қилиш марказлари ва маслаҳатчилар бўйлаб югуриб, пул сўрашади”.
Шарҳлар