Лукашенко Курскда амалиёт бошланганидан бери илк бор Украинадаги уруш бўйича тинч музокараларга чақирди

Беларусь разместила у себя такое же тактическое ядерное оружие, как и США в странах Европы, заявил Лукашенко
Источник: sharij.net

Александр Лукашенко Украина Қуролли кучларининг Курск областида амалиёти бошланганидан бери биринчи марта Украинадаги уруш бўйича тинч музокаралар ўтказишга чақирди. Бу ҳақда у “Россия” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди. Лукашенконинг матбуот хизмати ундан парчани эълон қилди.

“Келинг, музокаралар столига ўтириб, бу курашни якунлайлик. Бу на украин халқига, на беларусларга, на русларга керак. Бу уларга [НАТО давлатлари] керак”, – деди у.

Ушбу чақириқдан олдин ядровий қуроллар бўйича кенг кўламли мулоқот бўлиб ўтганди. Унда Лукашенко, агар НАТО Беларусь ҳудудига бостириб кирса, “энг қизил тугма”ни босишга тайёрлигини айтди.

“Биз эскалацияни истамаймиз ва бутун НАТОга қарши урушни хоҳламаймиз. Биз буни хоҳламаймиз. Лекин бунга рози бўлишса, майли… Бошқа чорамиз қолмайди. Ва «қизил чизиқлар» бўлмайди. У мавжуд, бу чизиқ давлат чегараси. Босишлари билан (мен чегарачи сифатида гапиряпман), жавоб дарҳол бўлади”, – деди у.

Унинг фикрича, бунга йўл қўймаслик учун Украинадаги уруш томонлари музокара столига ўтириши керак.

2023 йил май ойида Россия Беларусда тактик ядро қуролини  жойлаштириши маълум бўлганди. Шу йилнинг май ойида Россия ва Беларусь тактик ядро қуроллари билан машғулотлар ўтказди.

Тактик ядро қуроллари (ТЯҚ) жонли кучлар концентрациясини йўқ қилиш учун мўлжалланган. Стратегик қуроллар олдинги чизиқдан анча орқада жойлашган ҳарбий базалар, омборлар ва бошқа нишонларни йўқ қилишга мўлжалланган.

Лукашенко Украинадаги уруш бўйича тинч музокаралар ўтказишга биринчи марта чақираётгани йўқ.  Илгари у бу ҳақда 2024 йил апрелида, шунингдек, 2023 йил октябрида гапирган эди. Аммо бу Украина Қуролли кучларининг Курск областига ҳужуми бошланганидан бери биринчи шундай чақириқ. Путин, аксинча, Украина кучлари Россия ҳудудида операция бошлаганидан кейин тинчлик музокаралари имконсиз бўлиб қолганини айтди.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.