Лукашенко “МДҲ оиласи”ни аввалги таркибда тиклашни таклиф қилди
Беларусь президенти Александр Лукашенко Москвадаги саммитда «СНГ оиласи»ни аввалги таркибда тиклашни қўллаб-қувватлаш бўйича фикр билдирди.
«Агар бизнинг оиламизга Грузия қайтса, Молдова ўз тўлақонли иштирокини тикласа, Украина раҳбарияти ақлини йиғиб олса, жуда яхши бўларди. Украинанинг нормал ҳаётини тиклашда бизнинг иштирокимиз зарур бўлади. Мен бунга тўла ишонаман. Бу фақат вақт масаласи», – дейди Беларусь раҳбари.
Александр Лукашенко Ҳамдўстликда мавжуд бўлган нарсаларни қадрлаш кераклигини таъкидлади.
«Бугунги кунда Ҳамдўстликдан узилиб қолмаган барча давлатлар яхши натижаларни кўрсатмоқда. Улар ўз мамлакатларини бошқаришни йўқотмадилар ва халқаро муносабатларнинг тўлақонли субъектлари бўлиб қолмоқдалар», – дейди Лукашенко.
Шарҳлар