Лукашенко Қозоғистон ва Ўзбекистон ҳукуматларини Москвани етарлича қўллаб-қувватламаганликда таъна қилди

Беларусь разместила у себя такое же тактическое ядерное оружие, как и США в странах Европы, заявил Лукашенко
Источник: sharij.net

Беларусь президенти Александр Лукашенко Қозоғистон ва Ўзбекистон расмийларини Москва ва Минскни етарлича қўллаб-қувватламаганликда таъна қилди. Бу ҳақда у “Россия” телеканалига берган интервьюсида билдирган.

Унинг сўзларига кўра, Россия ва Беларусь «баъзи постсовет давлатлари каби хушомад қилмаяпти: улар Россиядан нимадир олишни хоҳлашади, лекин бунинг эвазига ҳеч нарса бермайди.

“Бундай бўлмайди. Келинг, бирга бўлайлик. Бу вақт узоқ эмас, ўша Россияга келиб, ҳали кўмак ва ёрдам сўрайсиз”, — дейди Лукашенко.

“Мана, Қозоғистонда нимадир бўлди, кимдан сўрашди? Хитой, Ҳиндистон, Покистон яқинми? Йўқ! Путин, Лукашенко, ёрдам беринг! Биз у ерга [КХШТ тинчликпарвар кучларини] жойлаштирдик ва тушга яқин самолётларимиз Қозоғистонга қўнди. Тинчлантирдик”, — дейди Беларусь раҳбари Олмаотадаги 2022 йилги январь воқеаларини эслаб.

“Қозоғистон ва Ўзбекистонни товарлари билан Америка ёки Европа Иттифоқида кутишяптими? Йўқ. Вазият юзага келишини тушунишингиз керак,  сиз бошқа бировдан эмас, биздан сўрайсиз. Ҳеч ким сизларга ёрдамга келмайди. Шу боис бор нарсани йўқотиб нима қиласизлар», – дея қўшимча қилади Лукашенко.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.