Лукашенко парадга Умка лақабли кучуги билан келди
Александр Лукашенко шпиц зотига мансуб Умка лақабли кучуги билан трибунада кўринди, деб ёзади “РИА Новости”.
Шпиц парадда «биринчи бор қатнашиши эмас», шунинг учун уни боғлаб қўйишмайди, деди Беларусь делегацияси.
Парадга Лукашенкодан ташқари Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон, шунингдек, Куба, Лаос ва Гвинея-Бисау раҳбарлари ташриф буюрди.
Лукашенко жорий йилнинг февраль ойида Умка билан Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
Улашиш:
Шарҳлар