Лукашенко ўзаро маҳбуслар алмашинувидаги иштироки ҳақида сўзлаб берди

Беларусь разместила у себя такое же тактическое ядерное оружие, как и США в странах Европы, заявил Лукашенко
Источник: sharij.net

Беларусь раҳбари Гомель областидаги Прудок қишлоқ хўжалиги шаҳарчаси аҳолисига ўзаро маҳбусларни алмашиш жараёни бўйича ўз версияси билан ўртоқлашди. Унинг сўзларига кўра, АҚШ президентининг музокараларга алоқаси йўқ, алмашиш тафсилотлари эса махсус хизматлар томонидан муҳокама қилинган.

“Ўзларинг кўрдинглар, йигитларни олиб чиқишди. Биздан сўрашди – биз ҳам қўшилдик, қўлдан келганича ёрдам бердик. Ғарбда умрбод қамоққа ташланган одамлар озод қилинди. Тўғри, мана шу ерда АҚШ президентига ўхшаган одам ўзига обрў орттириб олаади, ҳолбуки унинг бунга ҳеч қандай алоқаси йўқ. Бу музокараларни разведка хизматлари олиб борган ва ҳатто дипломатлар ҳам жалб қилинмаган. Биз буни жимгина қилишга келишиб олдик –  бутун дунёга қичқира бошлашди. Бу жимгина амалга оширилади, бу одамларнинг ҳаёти”, – дейди Лукашенко.

Шунингдек, у Беларусда терроризмда айбланиб ўлимга ҳукм қилинган Германия фуқароси Рико Кригерни нега афв этишга қарор қилганини ҳам тушунтирди: “Немисни бу бечораларга алмашиш учун топширдик. Бунинг нимаси ёмон? Бу немис ҳам тирик,  бу йигит ҳам қутқарилди.»

Лукашенко қайси “йигит” қутқарилганига аниқлик киритмади. Сўз собиқ чечен дала командири Зелимхон Хангошвилини ўлдирганликда айбланиб, Германияда умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинган ФХХ зобити Вадим Красиков ҳақида бораётган бўлиши мумкин.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.