“Лукойл” компаниясининг вице-президенти Виталий Робертус ўз иш кабинетида осилган ҳолда топилди – “РосСМИ”
Компания 53 ёшли топ-менежернинг ўлими ҳақида сабабларига аниқлик қиритмаган ҳолда 12 март куни маълум қилди. “База” хабарига кўра, Робертуснинг жасади Сретенский бульваридаги «Лукойл» офисидаги кабинетидан топилган.
Ўлимидан бироз олдин Робертус ўзини яхши сезмаётгани ҳақида айтган ва бош оғриғидан таблеткалар сўраган, шундан сўнг у ўз кабинетига кетган. У бир неча соат кабинетдан чиқмаган, Робертус телефонга жавоб бермаган. Ходимлар офисга киришга қарор қилишган ва унинг жасадини топишган. Топ-менежер ўз жонига қасд қилган ва асфиксиядан вафот этган. У компанияда 30 йилга яқин ишлаган.
Улашиш:
Шарҳлар