Россиянинг “Любэ” гуруҳи Мўғулистон президентидан совға олди
Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух Россиянинг “Любэ” гуруҳига унинг 35 йиллиги муносабати билан совға юборди, деб хабар беради “ТАСС” президент матбуот хизматига таяниб. Мўғулистоннинг Россиядаги элчихонаси совғани “Любэ” яккахони Николай Расторгуевга етказди. Ухнаагийн Хурелсух гуруҳга айнан нима ҳадя қилгани номаълум.
Мўғулистон президенти матбуот хизмати хабарига кўра, Николай Расторгуев Ухнаагийн Хурелсухга совға учун раҳмат айтиб, Улан-Баторда яна бир марта концерт қўйиш истагини билдирган.
2017 йил декабрида “Любэ” “Любэ гуруҳининг Мўғулистондаги фан-клуби” номли ҳамжамият илтимосига биноан, Улан-Баторда икки марта концерт берганди. Ўшанда ташкилотчилар мамлакатнинг бошқа шаҳарларида ҳам чипта сотиш кассаларини очишга мажбур бўлган, чунки томошабинлар мамлакатнинг турли нуқталаридан концертга келган эди.
Шарҳлар