Мадуро рождество байрамини 1-октябрга кўчирмоқда, бу сиёсий инқироздан чалғитишми?
Венесуэла президенти Николас Мадуро католик Рождество байрамини 1 октябрга кўчиришини эълон қилди. Анъанага кўра, ушбу байрам 25 декабрда нишонланади.
«Ҳозир сентябрь, сиз Рождество яқинлашаётганини аллақачон ҳис қилишингиз мумкин, шунинг учун мен бу йил ҳурмат ва миннатдорчилик белгиси сифатида Рождествони 1 октябрга кўчириш ҳақида фармон чиқармоқчиман», – деди Мадуро телевидение орқали.
У венесуэлаликларга «тинчлик, бахт ва хавфсизлик» билан тўла Рождество байрамини ваъда қилди.
Байрамни кўчириш тўғрисидаги қарор мамлакатдаги сиёсий инқирознинг кучайиши фонида қабул қилинган. Бир неча соат олдин прокурорлар мухолифат етакчиси ва президентлик сайловларидаги Мадуронинг рақиби Эдмундо Гонсалес Уррутиани ҳибсга олишга ордер берган эди.
Ғарб оммавий ахборот воситалари Рождество байрамини кўчириш Мадуронинг халқ эътиборини сиёсий муаммолардан чалғитишга уриниш, деб тахмин қилмоқда.
Бу Мадуронинг Рождество байрамини биринчи бор кўчириши эмас. 2020 йилда, коронавирус пандемияси даврида у байрамни 15 октябрга, 2021 йилда эса 4 октябрга кўчирганди.
Президентлик сайловлари 2023 йил июль ойида бўлиб ўтган. Расмий маълумотларга кўра, Мадуро 52 фоиз овоз билан ғалаба қозонган ва бу унга учинчи муддатга қайта сайланиш имконини берган. Ўшанда мухолифат ҳокимиятни сайлов натижаларини сохталаштиришда айблаб, Уррутиа 67 фоиз, Мадуро эса 30 фоиз овоз олганини даъво қилганди.
Шарҳлар