Мадуро: АҚШ ва Евроиттифоқ Россияга Украина билан тинчлик шартномаси тузишга халал берди
АҚШ ва Евроиттифоқ икки йил аввал Россияга Украина билан тинчлик шартномаси тузишга тўсқинлик қилди, деб даъво қилмоқда Венесуэла президенти Николас Мадуро. Унинг сўзларига кўра, Ғарб мамлакатлари қурол ишлаб чиқарувчилари даромадларини оқлаш учун урушни давом эттирмоқда.
Мадуронинг фикрича, Вашингтон ва Евроиттифоқ мамлакатлари “босқинчилик (ҳарбий аралашув)ни амалга ошириб, Россияни мағлуб этиш”га қарор қилган. “Шартнома лойиҳаси имзолаш учун тайёр эди, бироқ АҚШ ҳукумати ва Евроиттифоқ элитаси битимни имзоламаслик ҳақида буюрқ берди”, — деди Венесуэла президенти ўзининг “Мадуро билан +” теледастури эфирида.
Венесуэла президенти ўтган йилиёқ АҚШ ва унинг европалик иттифоқдошлари хатти-ҳаракатлари Украинада низони кучайтиришга қаратилгани ҳақида гапирган эди. У Ғарб мамлакатлари шу тариқа Россияни қийин вазиятга туширмоқчилигига ишончи комил. Украина президенти Владимир Зеленскийни эса у “масхарабоз” деб атаганди.
Шарҳлар