Ерга 2003 йилдан буён биринчи марта максимал даражадаги магнит бўрони етиб келди

Foto: Central Asia

АҚШ метеорология хизмати Ерга етиб келган геомагнит бўрони кучига нисбатан берилган баҳони максимал даражага (G5)ча оширди. Бундай ҳолат сўнгги марта 2003 йил октябрида кузатилган эди.

Экстремал шароитлар шарқий вақт билан 6:54 да (Тошкент вақти билан 3:54) кузатилган. Геомагнит бўрони дам олиш кунлари давомида сақланиб туриши кутилмоқда. G5 даражасидаги геомагнит бўрони чоғида энергия таъминоти объектлари, космик сунъий йўлдошлар, сунъий йўлдош навигацияси билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин.

Аввалроқ Россия амалий физика институти магнит бўрони даражасини G4 (жуда кучли даража) деб баҳолаган, бундай даражали бўрон сўнгги марта 2024 йил 24 мартда қайд этилган эди. Россиянинг баъзи ҳудудларида қутб ёғдуси кузатилмоқда.

Магнит бўронининг умумий давомийлиги 20 соатдан 40 соатгача бўлиши мумкин, деган эди аввалроқ Россия Фанлар академияси Қуёш астрономияси лабораторияси раҳбари Сергей Богачёв. Қуёшда икки сутка ичида энг юқори — Х балли олтита чақнаш юз берган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.