Зеленский БМТда сўзлаган нутқида Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкинлигини айтди
Украина президенти Владимир Зеленский БМТ Хавфсизлик кенгаши мажлисида нутқ сўзлади, деб ёзади Meduza. У уруш тўхтатиб қўйилиши эмас, якунланиши кераклигини айтиб, Россияни тинчликка фақат “мажбурлаш” мумкинлигини таъкидлади.
“Айнан шунинг учун бу уруш шунчаки тўхтамайди, уни музокаралар билан тинчитиб бўлмайди — бунинг ҳаракатлар керак. Бизга халқимиз ҳаётини қутқаришда ёрдам бераётган барча давлатлардан миннатдорман. Путин жуда кўплаб халқаро меъёрлар ва қоидаларни бузди ва унинг ўзи тўхтамайди. Россияни тинчликка фақат мажбурлаш мумкин — РФни тинчликни қабул қилишга ундаш, бу урушдаги агрессорни, БМТ Уставини бузган томонни тўхтатиш керак”, — деди Украина президенти.
Унинг сўзларига кўра, Россия қиш арафасида яна Украина энергетикасини вайрон қилишга уринмоқда. Зеленский даъво қилишича, Россия армияси Украина атом электр станцияларига ҳужум қилишга тайёрланмоқда.
Украина президенти уруш фақат ўзи томонидан таклиф этилган “тинчлик формуласи” асосида тугаши мумкинлигини айтди.
Шарҳлар