Макрон Нетаньяхуга Исроил БМТ қарори билан ташкил топганини эслатди
Франция президенти Эммануэль Макрон 15 октябрь куни бўлиб ўтган ёпиқ мажлисда Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхуга Исроил БМТ қарори билан ташкил этилганини эслатди. Бу ҳақда Le Parisien учрашув иштирокчиларига таяниб хабар бермоқда.
Макрон таъкидлашича, 1947 йилда Бош Ассамблеяда Фаластинни араб ва яҳудий давлатларга ажратиш ҳақидаги овоз беришга таяниб, мамлакат БМТ қарорларини бажариши керак.
Нетаньяхунинг матбуот хизмати бу гапларга тезда муносабат билдириб, Исроил БМТ резолюциясига мувофиқ эмас, балки мустақиллик учун олиб борилган урушда ғолиб чиқиб, Холокост ва бошқа даҳшатларни бошидан кечирганларнинг қони эвазига ташкил топганини маълум қилди.
Франция ва Исроил ўртасидаги кескинлик Макрон 1 октябрь куни Ғазо секторида қўлланилаётган қуролларни етказиб беришни тўхтатишга чақирганидан кейин кучайган, Нетаньяху унинг гапини шармандалик деб атаган эди.
Шарҳлар