Макрон Франциядаги машқ полигонида украиналик ҳарбийларни бориб кўрди
Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакат шарқидаги украиналик аскарлар тайёргарликдан ўтаётган ҳарбий лагерга ташриф буюрди.
Ташриф давомида Макронни Франция мудофаа вазири Себастьен Лекорню ва унинг украиналик ҳамкасби Рустем Умеров кузатиб борди.
Елисей саройи маълумотларига кўра, Россиянинг Украинага тўлиқ миқёсли босқини бошланганидан буён Франция 15 000 дан ортиқ украиналик аскарни тайёрлаган. Машқ майдонининг аниқ жойлашуви хавфсизлик нуқтаи назаридан сир сақланмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар