Макрон: Ғарб давлатларидан қурол етказиб бериш Украинанинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлайди

Макрон заявил, что у Франции есть «полезная информация» об организации теракта в «Крокус Сити Холле»
Источник: vpk.name

Президент Эммануел Макрон яқин ойларда Франция, АҚШ ва Германиядан Украинага янги қурол етказиб берилиши Украина Қуролли кучларининг Россия армиясига янада самаралироқ қаршилик кўрсатишга ёрдам беради, деган фикрни билдирди.

Тегишли баёнот Франция раҳбари ва ёшлар ўртасидаги суҳбат чоғида айтилди, деб ёзади DNA ахборот портали.

«Бизнинг хавфсизлигимиз ва Европанинг келажаги хавф остида», – деган Франция Президенти.

Аввалроқ Британия ҳукумати раҳбари Риши Сунак ва Макрон Украинага ўқ-дорилар, учувчисиз учоқлар ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари етказиб бериш ҳажмини ошириш масаласини муҳокама қилган эди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.