Макрон “Крокус”даги терактнинг ташкиллаштирилиши ҳақида Францияда “фойдали маълумот” борлигини билдирди
Франция президенти Эммануэл Макрон Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва унинг франциялик ҳамкасби Себастьян Лекорню ўртасидаги телефон суҳбатини изоҳлар экан, Франция томони “Крокус Сити Холл”даги теракт ташкиллаштирилиши ҳақида фойдали маълумотларга эга эканлигини айтди.
“Мен хизматлар директори ва тегишли вазирдан техник хусусиятдаги музокаралар ўтказишни сўрадим, чунки… биринчи навбатда, бирдамликни билдиришимиз учун ва бизда фойдали маълумотлар борлиги учун мен терактнинг келиб чиқиши ва ташкиллаштирилиши ҳақидаги маълумотларни бу ерда ошкор қилмайман”, – деди у Париж яқинидаги Олимпия сув спорти марказининг очилиш маросимида матбуотга. Трансляция Елисей саройининг Х ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида олиб борилган.
Шарҳлар