Макрон тартибсизликлар шароитида Янги Каледонияга келди
Франция президентининг Янги Каледонияга ташрифи Франциянинг хориждаги ҳудудида сўнгги 40 йилдаги энг кучли тартибсизликлар фонида ўтмоқда, дея хабар беради DW. “Мен хотиржамлик, ҳурмат, камтарлик ва қурбонларга хотирани тиклаш учун ҳамма ишни қилишга қатъий қарор билан келдим. Менинг мақсадим халқни қўллаб-қувватлаш ва Янги Каледония келажагини барча гуруҳлар билан муҳокама қилиш”, – дея қайд этди Макрон Нумеа шаҳрида.
«Қарорлар қабул қилинади ва эълон қилинади», – деди Макрон. Шу билан бирга, президентга яқин одамлар Макроннинг аниқ режалари йўқлигини ва муҳим сиёсий қарорлар қабул қилиши кутилмаслигини айтишмоқда. Макронга сафарида Франция ички ишлар ва мудофаа вазирлари Жеральд Дарманин ва Себастьян Ле Корну ҳамроҳлик қилмоқда.
Янги Каледонияда сайлов ислоҳотига қарши норозилик намойишлари ўтган ҳафтада олти кишининг ҳаётига зомин бўлганди, оммавий қотилликлар ва автомобилларни ёқишлар ҳозир ҳам давом этмоқда. Франция Янги Каледонияга 3000 нафар полициячини юборган.
Намойишчилар сайлов ислоҳотлари 270 минг аҳолининг 40 фоизини ташкил этувчи туб Канаклар аҳолисининг таъсирини сусайтиришидан қўрқишмоқда. Янги Каледония дунёдаги учинчи йирик никель ишлаб чиқарувчи мамлакат ҳисобланади, аммо унинг эритиш заводлари инқироз ҳолатида ва ҳар бешинчи аҳолидан бири қашшоқлик чегарасида яшайди.
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 4-босқич талабаси Жураева Машхура тайёрлади.
Шарҳлар