Макрон Украинанинг НАТОга аъзо бўлишига асосан АҚШ ва Германия қарши эканини билдирди
Франция президенти Эммануэль Макрон Украинанинг НАТОга қўшилишига асосан АҚШ ва Германия қарши эканини айтди.
Унинг сўзларидан DPA агентлиги иқтибос келтиради, деб ёзади “Европейская правда” нашри.
Вашингтондаги НАТО саммити олдидан Макрон Украинани альянсга қўшилишга таклиф қилиш учун АҚШ ва Германиянинг “кучли мухолифоти” мавжудлигини қайд этди.
«Охир-оқибат, Украинани НАТОга таклиф қилиш иттифоқчиларнинг қарори бўлади», – дея қўшимча қилди у.
Франция президенти ўтган йили Вильнюсда бўлиб ўтган саммит воқеаларини эслади, ўшанда Украина томонининг танқидига қарамай, қўшилиш таклифи Киевга рад этилганди.
«Эшиклар (НАТОга – Таҳр.) очиқлиги, бироқ етарли даражада очиқ эмаслиги украиналикларнинг хафталасини пир қилганди. Менимча, Вашингтон саммити учун ҳам сценарий шундай бўлади», – деди Макрон.
Шарҳлар