Исроил Ғазо секторидаги мактабга зарба берди, 100 киши ҳалок бўлди
Исроил армияси Ғазо секторидаги Ал-Табаин мактабига зарба берганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. ЦАХАЛ буни бинода Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракатининг қўмондонлик маркази жойлашгани билан изоҳлади. Ўнлаб одамлар қурбон бўлди.
Исроил армияси даъво қилишича, ҲАМАС қўмондонлик марказида ЦАХАЛ ҳарбийларига ва Исроил давлатига қарши ҳужумлар режалаштирилган. “Зарбадан аввал оддий фуқароларга зарар етиши хавфларини камайтириш учун кўп сонли чоралар кўрилди, шу жумладан, манзилли ўқ-дорилар, ҳаво кузатуви ва разведка маълумотларидан фойдаланилди”, — дейилади ЦАХАЛ хабарида.
Фаластиннинг WАFА агентлиги ва бошқа бир қатор ОАВлар хабарларига кўра, камида 100 киши ҳалок бўлиб, ўнлаб одамлар яраланган.
Шарҳлар