Малави вице-президенти Саулос Чилима самолёт ҳалокатида вафот этди
Самолёт ҳалокатида Малави вице-президенти Саулос Чилима ҳалок бўлди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати хабар берди.
Аввалроқ самолёт радарлардан ғойиб бўлган эди. Самолётда сиёсатчидан ташқари яна 9 киши бўлган. Малави президенти Лазарус Чаквера кеча қуруқликдаги экипажлар самолёт билан боғлана олмагани учун қидирув-қутқарув операциясини ўтказишга буйруқ берганди.
Малави жануби-шарқий Африкадаги денгизга чиқмайдиган давлатдир. Мамлакатнинг катта қисмини худди шу номдаги кўл эгаллайди. Давлат Танзания, Замбия ва Мозамбик билан чегарадош.
Улашиш:
Шарҳлар