Малайзия БРИКСга аъзо бўлиш учун ариза берди
Малайзия БРИКСга қўшилиш ҳақидаги аризасини Россияга йўналтирди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Бу ҳақда Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим Х ижтимоий тармоғида маълум қилди.
Унинг таъкидлашича, мамлакатнинг ушбу бирлашмага қўшилиш нияти унинг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан учрашувида асосий мавзу бўлган. 27 июль куни Россия ТИВ раҳбари 2015 йилдан буён биринчи марта Малайзияга ташриф билан борганди.
“Биз икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш жиҳатларини кўриб чиқдик, ва Малайзия амалдаги алоқаларни кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, айниқса, савдо-инвестициявий, илмий-техник, қишлоқ хўжалиги, мудофаа ва ҳарбий соҳаларда, таълим ва тузим, маданият бўйича муносабатларни ривожлантиришни таклиф қилди”, — дейилади Малайзия бош вазири хабарида.
Айни пайтда БРИКСга ўнта мамлакат киради, булар Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой, ЖАР, Миср, Эрон, БАА, Саудия Арабистони ва Эфиопия. Аргентина бирлашмага таклиф қилинган эди, аммо раҳбарият алмашгач, бундан бош тортди. Россия Федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко БРИКСга қўшилиш учун 24 та мамлакат навбатда турганини айтганди.
Шарҳлар