Малайзиянинг 10 йил аввал ғойиб бўлган самолётини қидириш ишлари қайтадан бошланиши мумкин
Малайзия ҳукумати Malaysia Airlines компаниясининг 2014 йил 8 март куни учиб чиққанидан кейин кўп ўтмай радарлардан ғойиб бўлган МH370 рейсини қидириш ишларини қайта бошлаши мумкинлигини маълум қилди.
Бортида 239 киши (асосан Хитой фуқаролари) бўлган Boeing 777 Малайзия пойтахти Куала-Лумпурдан Пекинга парвоз қилаётиб, траекториядан оғган ва тахминларга кўра, Ҳинд океанининг жанубий қисмига қулаб тушган.
Малайзия транспорт вазири Энтони Лок Американинг Ocean Infinity компанияси томонидан келиб тушган “топилма бўлмаса, тўлов ҳам йўқ” тамойили асосидаги таклиф кўриб чиқилаётганини айтди.
Компания 2018 йилда ҳам самолётни қидириш ишларини олиб борган, аммо натижага эришмаган эди.
Улашиш:
Шарҳлар