ЖССТ Марбург вируси эпидемияси хавфи ҳақида огоҳлантирди
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Руандада Марбург вирусига чалиниш билан боғлиқ илк ҳолатлар қайд этилгач, янги эпидемия хавфи ҳақида эълон қилди.
26 сентябрь ҳолатига Руандада 26 та ҳолат аниқланган бўлиб, шулардан саккизтаси ўлим билан тугаган. Инфекция мамлакатнинг 30 та вилоятидан еттитасида аниқланган, касалланганларнинг аксарияти эса пойтахт Кигалидаги иккита тиббиёт муассасаси ходимларидир.
ЖССТ ҳам миллий, ҳам минтақавий даражаларда касаллик авж олиши хавфини юқори деб баҳоламоқда, аммо унинг глобал даражада тарқалиб кетиш хавфи паст бўлиб қолмоқда.
Таъкидланишича, вирусдан ўлим даражаси 88 фоизни ташкил қилади. Айни пайтда Марбургга қарши вакцина йўқ; даволаш симптоматик хусусиятга эга бўлиб, иммун тизимини қўллаб-қувватловчи дориларни ўз ичига олади.
Шарҳлар