Парижда Марин Ле Пен устидан суд бошланди, у Евроиттифоқ пулларини талон-торож қилишда айбланмоқда
Марин Ле Пен Евроиттифоқ пулларини талон-торож қилишда айбланмоқда, шунга ўхшаш айблов бўйича Ле Пен партиясининг яна 20 дан ортиқ юқори мансабли вакиллари суд қилинмоқда. Улар ёрдамчиларни ишга олган, аммо улар ўзларининг хизматлари учун маблағ тўлаётган Европарламентга ишламаган, балки партияга ёрдам берган. Мана шу ҳолат уларга нисбатан шундай айблов илгари сурилишига асос бўлган.
Агар Ле Пан айбдор деб топилса, у жаримага тортилиши ва ҳатто қамалиши мумкин. Бу шунингдек, ўн йилга сиёсий лавозимларни эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилади ва унинг президентликка даъвогарлик қилиш истагини чипакка чиқаради.
Ле Пеннинг ўзи айбловни рад этмоқда, “Миллий бирлашув” партияси матбуот котиби Лоран Жакобелли эса Евроиттифоқдан тизимли равишда пул ўғирлаш деган нарса йўқлигини исботлаш учун бор имкониятини ишга солишини айтди.
Шарҳлар