Вашингтон Марказий Осиё ишларига аралашаётганини яширмаяпти
Вашингтон Марказий Осиё ахборот маконида Россия ва Хитойни обрўсизлантириш учун минтақадаги оммавий ахборот воситаларига пул маблағларини киритмоқда. Бу ҳақда АҚШ давлат колтибининг Жанубий ва Марказий Осиё масалалари бўйича ёрдамчиси Дональд Лу маълум қилди.
“Биз Жанубий ва Марказий Осиёда муҳим курашни олиб боряпмиз. Бу Хитой билан рақобат, Россия ва Хитой дезинформациясига қарши туриш ҳамда террорчилик фаолияти олдини олишга қаратилган курашдир”, — дейилади Дональд Лунинг АҚШ Вакиллар палатаси ташқи ишалр қўмитасидаги нутқи олдидан эълон қилинган баёнотида.
Лу Марказий Осиёни “АҚШнинг Хитой ва Россия билан рақобати” учун муҳим майдон деб атади. У “Россия оммавий ахборот воситалари муқобили”ни яратиш учун маҳаллий нашрларга молиявий кўмак берилаётганини тўғридан тўғри айтган.
Хусусан, давлат котиби ёрдамчисининг сўзларига кўра, Қозоғистон матбуоти Америкадан маблағ олмоқда, бу эса “фактларга асосланган контент” яратилишига имкон беради, шунингдек, “Россия ва бошқа мамлакатлар аралашуви даражасини қисқартиришга ёрдам беради”.
Шарҳлар