Марокашда маймун чечаги билан касалланиш бўйича илк ҳолат аниқланди
Марокашда маймун чечаги билан касалланиш бўйича биринчи ҳолат қайд этилди, деб хабар бермоқда мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Касалланган эркак Марокаш шаҳридан бўлиб, унинг айнан маймун чечагини юқтириб олгани 12 сентябрь куни тасдиқланган.
Муассаса аниқлик киритишича, беморнинг аҳволи барқарор, унда ҳеч қандай симптомлар намоён бўлмаяпти ва у ҳеч ким билан алоқада бўлмаган. Вирусли инфекциянинг айнан қайси варианти аниқлангани номаълум.
Август ойида Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маймун чечаги авж олишини фавқулодда ҳолат деб эълон қилган эди. Вирус Конго Демократик Республикасида тарқалишни бошлаган, кейинроқ касалланиш ҳолатлари Бурунди, Кения, Руанда ва Угандада ҳам аниқланган эди. Ўтган ой эса Швецияда илк бемор қайд этилди.
Шарҳлар