Марокаш санкциялар туфайли Россияга янги йил мандаринларини етказиб беришни тўхтатмоқда

Фото: Открытые источники

Россиянинг мева-сабзавот иттифоқи вакили, экзотик мевалар бўйича мутахассис Ирина Козий «Парламент газетаси»га маълум қилишича, Марокашдан Россияга мандарин етказиб бериш санкциялар ва мураккаб сиёсий вазият туфайли деярли тўхтатилган.

«Бу россияликлар жуда севиб истеъмол қиладиган «клементин»лар эди», – дея тушунтирди у ва фақат Узоқ Шарқ аҳолисигина мандарин танқислигини сезмаётганини, чунки у ерга йил бўйи Хитой ва Осиё мамлакатларидан мандарин келиб туришини қўшимча қилди.

Унинг сўзларига кўра, россияликлар энг кўп мандаринни қишда истеъмол қиладилар, ноябрдан январгача бўлган уч ойда бу мевалар йиллик истеъмолининг тахминан ярми тўғри келади. Одатда мандарин нархлари мавсумий пасайиб борарди, аммо бу йил ошди.

«Мевалар қимматлашмоқда ва харидорлар улардан воз кечишни бошладилар. Ўтган мавсумда банан ва олмалар билан ҳам шундай бўлди, нархлар ошиши туфайли уларнинг истеъмоли мамлакатда анча жиддий қисқарди. Агар мева бозорига қарайдиган бўлсак, тропик экзотик мевалар истеъмоли энг кам қисқармоқда. Масалан, манго бошқа қимматлашган мевалар билан таққослаганда арзонроқ туюла бошлади», – дея тушунтиради Козий.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.