Илон Маск АҚШни Марсга ўз космонавтларини юборишга чақирди
SpaceX асосчиси Илон Маск фикрича, АҚШ Марсга космонавтларни юбориши керак. Бу ҳақда у Apollo-11 фазовий кемасининг Ойга қўнганига 55 йил тўлиши муносабати билан айтиб ўтди, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Энди Америка космонавтларини Марсга юбориб, янада юқори чўққиларга чиқиш вақти келди! Охир-оқибат, фазовий саёҳатчи бўлмоқчи бўлган ва Марсда янги цивилизацияни барпо этишда ёрдам бермоқчи бўлган ҳар бир киши буни амалга ошириш имкониятига эга бўлиши керак”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.
Илон Маск 2016 йилда инсониятнинг Марсга илк парвози 2022 йилда амалга ошиши мумкинлигини айтганди. 2023 йилда миллиардер Starship кемаси Марсга уч-тўрт йилдан кейин парвоз қилиши мумкинлигини таъкидлаганди.
Apollo-11 1069 йилда тарихда биринчи бўлиб Ойга қўнган эди. Ой юзасига Нил Армстронг ва Базз Олдрин қадам қўйган. Охирги қўниш эса 1972 йилда Apollo-17 экипажи томонидан амалга оширилган.
Шарҳлар