Илон Маск Марсга учувчили парвозларни 4 йилдан кейин бошлашни режалаштирмоқда
Starship космик кемаси икки йилдан кейин Марсга жўнайди, дея маълум қилди SpaceX асосчиси Илон Маск. У одам томонидан бошқариладиган парвоз тўрт йилдан кейин амалга ошишига умид қилмоқда, деб ёзади “Коммерсантъ”.
“Илк Starship кемалари Марсга икки йилдан кейин, Ер ва Марс ўртасида навбатдаги трансфер ойнаси очилганида учирилади. Улар одам томонидан бошқарилмайди ва Марсга қўниш хавфсизлигини текшириш имконини беради. Агар қўниш муваффақиятли кечса, Марсга одам томонидан бошқариладиган парвозлар тўрт йилдан кейин амалга ошиши режалаштирилмоқда”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида. У асосий мақсад 20 йилдан кейин Марсда ўз-ўзини таъминлай оладиган шаҳар қуришдан иборат эканини айтди.
Илон Маск 2016 йилда инсониятнинг Марсга илк парвози 2022 йилда амалга ошиши мумкинлигини айтганди. 2024 йил апрелида эса у инсон бошқармайдиган илк Starship Марсга беш йил ичида қўниши, илк одамлар эса сайёрага 7-8 йил мобайнида бориши мумкинлигини тахмин қилди.
Шарҳлар