Маск #FreePavel хештеги билан Дуровни озод қилишга чақириқларни қўллаб-қувватлади

Фото: мир24

АҚШлик тадбиркор Илон Маск Франция расмийларига мурожаат қилиб, дунёнинг турли бурчакларидан келган одамлар Телеграм хизмати яратувчиси Павел Дуровни озод қилишни талаб қилаётган оммавий акцияни қўллаб-қувватлади.

У «#FreePavel хештеги билан ўзининг Х-ижтимоий тармоғида пост жойлаштирди. Айнан шанба куни Франция ҳуқуқ-тартибот идораларининг қароридан ғазабланган жамоатчилик Дуров ҳибсга олинганидан кейин ундан фойдалана бошлаган эди.

Бундан олдин у Озарбайжон пойтахтидан шахсий самолётда чиқиб кетгани ва ёқилғи қуйиш учун Париж аэропортларидан бирига қўнгани хабар қилинган эди. Айни пайтда унга телеграм билан боғлиқ иш юкланган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.