Байден суиқасддан кейин Махфий хизматга Трампнинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлашни топширди
АҚШ президенти Жо Байден ўзидан олдинги президент ва кейинги президентликка номзод Дональд Трампга нисбатан суиқасддан кейин Махфий хизматга унинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлашни топширганини маълум қилди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У суриштирув тезкор, аммо пухта бўлишини ваъда қилди.
Америка президенти, шунингдек, АҚШ Махфий хизматига Республикачилар партиясининг Милуокидаги қурултойида хавфсизликни таъминлаш бўйича чора-тадбирларни қайта кўриб чиқишни буюрган.
Унинг сўзларига кўра, суиқасд “биз ёқлаб чиқаётган нарсаларнинг ҳаммасига зиддир”. У Дональд Трамп билан телефон орқали гаплашганини, АҚШ собиқ президенти айни пайтда “қайта тикланаётгани”ни таъкидлади.
АҚШнинг 45-президенти Дональд Трампга 13 июль куни Пенсильвания штатидаги сайловолди митингида суиқасд уюштирилди. Ўқ унинг қулоғига теккан. Митингнинг бир иштирокчиси ҳалок бўлиб, икки киши оғир яраланган. Ҳужум қилган шахснинг ўзи Махфий хизмат ходимлари томонидан отиб ўлдирилган.
Шарҳлар