Афсонавий боксчи Майк Тайсон видеоблогерга қарши жанг қилиш учун рингга қайтади
Америкалик афсонавий боксчи Майк Тайсон 19 йил ичида биринчи марта профессионал жанг ўтказади, деб хабар бермоқда “Коммерсантъ”. 58 ёшли боксчининг рақиби видеоблогер Жейк Пол бўлади, у Тайсон устидан ғалаба қозонган тақдирда 40 миллион доллар маблағни қўлга киритишини маълум қилди.
Жангни Netflix стриминг сервиси жонли эфирда намойиш қилади, натижада ўн миллионлаб томошабинлар уни кўриши мумкин бўлади.
Тайсон ва Пол 15 ноябрь куни Техас штатида жойлашган 80 минг кишилик АТ&Т Stadium стадионида рингга кўтарилади. Жанг ҳар бири икки дақиқалик саккизта раунддан иборат бўлади. Унга профессионал жанг мақоми берилган.
Тайсон 2005 йилда ўз карерасини якунлаган бўлиб, кўргазмали жангларда бор-йўғи икки марта қатнашган. Биринчисида Корри Сандерсни нокаутга учратган бўлса, иккинчисида Рой Жонс билан дуранг натижа қайд этилган.
Шарҳлар