Африкада “маймун чечаги” вируси тарқалишда давом этмоқда
Африкада “маймун чечаги” тарқалишда давом этмоқда. Ўтган бир ҳафта ичида mpox вирусли инфекциясини юқтириб олиш билан боғлиқ 1200 та ҳолат аниқланган, деб хабар бермоқда Африка иттифоқи тиббий агентлиги. Гап вируснинг учта тури, шу жумладан, Clade 1b варианти ҳақида бормоқда.
Йил бошидан буён Африка иттифоқига кирувчи 12 та мамлакатда жами 18 737 киши “маймун чечаги”га чалинган, 541 киши вафот этган. Вирус тарқалишда давом этмоқда, шу сабабли Евроиттифоқда хавф даражаси пастдан ўртачага кўтарилди.
“Европа ва Африка ўртасидаги яқин алоқалар туфайли, биз вируснинг Clade 1 вариантига чалиниш ҳолатлари яна кириб келишига тайёр туришимиз керак”, — деди Европа касалликлар профилактикаси ва улар билан курашиш маркази раҳбари.
Шарҳлар