МДҲ мамлакатлари 2030 йилгача ҳарбий ҳамкорлик концепциясини ишлаб чиқади
МДҲ бош котиби Сергей Лебедев МДҲ мамлакатлари ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик концепциясини 2030 йилгача ишлаб чиқиш режалари ҳақида эълон қилди қилди ва бу ҳамкорликнинг ҳозирги геосиёсий вазиятда муҳимлигини таъкидлади.
У бу ҳақда жорий йилнинг 7 ноябрь куни Москвада ўтказилган МДҲ хавфсизлик кенгашлари котиблари 12-учрашувида маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, ўзаро ҳарбий алоқаларни мустаҳкамлаш минтақада барқарорлаштирувчи омил бўлади.
Янги лойиҳа қуролли кучларни тайёрлаш соҳасида тажриба ва илмий ютуқлар алмашинувига алоҳида эътибор қаратади ва келгуси йиллардаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари ва мақсадларини белгилаб беради.
Улашиш:
Шарҳлар