Медведчук судлар орқали унга Украина фуқаролигини қайтаришларини талаб қилмоқда
Украинада тақиқланган “Ҳаёт учун – оппозицион платформаси” партиясининг собиқ раҳбари Виктор Медведчук ноқонуний олиб қўйилган Украина фуқаролиги ва депутатлик мандати қайтарилишини, шунингдек, унга нисбатан қўйилган санкциялар бекор қилинишини талаб қилмоқда. Тегишли даъволар Украина Олий судида кўриб чиқилмоқда, деб ёзади «Общественное» нашри.
Унинг сўзларига кўра, Медведчук ҳозирда Украина президенти Владимир Зеленский, Олий Рада, Украина Хавфсизлик хизмати (УХХ) ва Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши (МХМК) билан судлашмоқда.
2023 йил 10 январда Зеленский Медведчук, унинг партиядошлари Ренат Кузьмин ва Тарас Козак ҳамда мухолифатчи сиёсатчи Андрей Деркачни Украина фуқаролигидан маҳрум қилди. Кейин президент «УХХ маълумотларига кўра» уларни фуқароликдан маҳрум қилаётганини билдирганди. Бироқ, фуқароликни йўқотиш учун асосларни ўз ичига олган «Украина фуқаролиги тўғрисида»ги қонуннинг моддасида разведка хизматининг маълумотлари ёки айбловлари мавжуд эмас. Атиги уч кундан кейин Олий Рада Медведчук, Козак, Кузьмин ва Деркачнинг Украина фуқаролигидан маҳрум этилиши муносабати билан парламент ваколатларини муддатидан олдин тугатиш тўғрисида қарорлар қабул қилди.
Шарҳлар