Медведев 9 Май муносабати билан “ХХ асрда англосакслар қандай қилиб фашизмни илгари сурди ва XXI асрда уни яна тиклади” номли мақолани ёзди
Медведев 9 Май муносабати билан «англосакслар» қандай қилиб 21-асрда фашизмни тарғиб қилаётгани ҳақида мақола ёзди. Мақола Россия Федерацияси Хавфсизлик Кенгаши сайтида чоп этилган.
Муқаддимада Медведев Россия ҳозирда «гитлеризмнинг жирканч ва беадаб “невараси” – Киевнинг нацистлар режими томонидан гавдалантирилган фашизмнинг тикланиши» билан курашаётганини таъкидлайди.
«Иккинчи Жаҳон урушидаги собиқ иттифоқчиларимиз Россияни харитадан ўчириб ташлаш ва халқаро ҳуқуқ қоидаларини унутиб, бутун дунёни гангстер тушунчалари бўйича яшашга мажбур қилиш бўлган янги нацистларни иштиёқ билан озиқлантирмоқда, қурол билан таъминлаяпти ва уларни қўзғатмоқда”, – деб ёзади Россиянинг собиқ президенти.
Мақоланинг ўзида Медведев «собиқ иттифоқчиларимизга тарих бўйича бешта савол» беради (ва уларга ўзи жавоб беради), шунингдек, нацистларнинг ҳокимият тепасига келиши учун 1930-йилларда Буюк Британия ва АҚШнинг ҳукмрон доиралари жавобгардир, деган хулосага келади.
Шарҳлар