Медведев: “ҳар қандай сабрнинг ниҳояси бор”

Медведев назвал Макрона спонсором теракта в «Крокусе»
Источник: file.liga.net

Россия Хавфсизлик кенгаши раисининг ўринбосари Дмитрий Медведевнинг фикрича, Украина қуролли кучларининг Курск областига ҳужумидан сўнг Россияда ўзининг ядровий тўхтатиб туриш доктринасига мувофиқ ядро қуролидан фойдаланишга асослари бор.

Шу билан бирга, у ядровий жавоб бўйича қарор «ўта мураккаб ва қайтарилмас оқибатларга олиб келиши»ни ва Россия буни қабул қилмасдан «сабр қилаётганини» таъкидлади.

“Нима дейишим мумкин: ядровий можаро ҳеч кимга керак эмас. Бу жуда оғир натижага эга бўлган жуда ёмон ҳикоя. Шунинг учун ҳам шу пайтгача ядро қуролидан фойдаланиш қарори қабул қилинмаган. Очиғини айтганда, бунинг учун бутун жаҳон ҳамжамиятига тушунарли ва ядровий тўсиқ бўлиш доктринамизга мос келадиган расмий шарт-шароитлар мавжуд. Масалан, ўша Курск”, – деб ёзади жаноб Медведев ўзининг Телеграм-каналида.

Дмитрий Медведевнинг сўзларига кўра, Ғарб давлатлари Россиянинг ядровий жавоб ҳақидаги баёнотларини жиддий қабул қилмаяпти. «Ғарб раҳбарлари ва уларнинг сиёсий тузилмаси мамлакатимизнинг “ҳудудининг ичкарисига” берилиши мумкин бўлган ракета зарбаларига муносабати ҳақида қандай фикрда? Улар руслар оммавий қирғин қуроллари билан жавоб бериш ҳақида кўп гапиришади, лекин ҳеч нарса қилишмайди. Бу шунчаки «оғзаки ҳуужмлар» деб айтишади, – деб ёзади жаноб Медведев.

Бироқ, унинг қўшимча қилишича, «ҳар қандай сабрнинг ниҳояси бор». Ва у ракета ҳужумларига жавоб сифатида янги ядровий бўлмаган ўқ-дорилардан фойдаланилиши мумкинлигини таъкидлади.

 

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.