Медведев “Крокус”даги терактга алоқадар шахсларни ўлдиришга чақирди
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев “Крокус”даги терактда иштирок этган террорчиларни ўлдириш кераклигини айтди, шунингдек, терактга алоқадорларнинг барчасини ўлдириш зарурлигини таъкидлади.
«Уларни ўлдириш керакми? Керак. Аммо иштирок этганларнинг барчасини ўлдириш муҳимроқдир. Ҳаммасини. Ким тўлаган, ким ҳамдардлик билдирган, ким ёрдам берган”, — деб ёзади Медведев ўз телеграм-каналида.
“Крокус”даги терактда айбланаётган шахсларнинг тўрт нафари ҳам ҳибсга олингани ҳақида аввалроқ ёзган эдик.
“[Гумондорларга нисбатан] бир ой 28 кун муддатга, яъни 2024 йил 22 майга қадар қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини танлансин”, — дейилади суд қарорида.
Улашиш:
Шарҳлар