«Mercedes-Benz» Хитойдан қарийб 360 мингта автомобилини қайтариб олади

Фото: Wikipedia

Автомобилларнинг қайтариб олинишига ишончсиз сақлагич, аккумулятордан оқаётган электролитлар ва ҳайдаш пайтида двигателлар тўхтаб қолиши сабаб бўлган.

«Mercedes-Benz» Хитойдан 359 299та автомобилини чақириб олиш бўйича катта кампания эълон қилган.

2023-йил 5-июлдан 2-ноябргача ишлаб чиқарилган 60 470 дона “Mercedes-Benz GLE” ва “GLS” автомобилларини қайтариб олиш режалаштирилган.

Ушбу автомобилларда, маълум шароитларда, ҳайдовчи тормоз педалини енгил босиб, автоматик узатмалар қутиси 7-дан 6-босқичга ўтганда, машина ҳайдаш пайтида тўхтаб қолиши мумкин.

Шунингдек, 2010-йил 2-декабрдан 2014-йил 31-октабргача ишлаб чиқарилган “Mercedes-Benz C” ва “E” класслари, шунингдек, “Mercedes-Benz GLK»да 12 вольтли аккумулятор билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиб, ундан электролитлар оқади.

Бу двигател бўлинмасида қисқа туташув ва ёнғинга олиб келиши мумкин. Мазкур моделлардаги автомобиллардан жами 204 255 та автомобил қайтариб олинади.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.