Меркель Путиннинг газ билан шантаж қилгани ҳақида сукут сақлагани маълум бўлди – Handelsblatt
Handelsblatt иқтисодий газетаси Ангела Меркел 2021 йилда Германия Федератив Республикаси канцлери лавозимидаги фаолиятининг сўнгги ойларида унинг ҳукмронлиги йилларида асосий етказиб берувчи Германияда ўсиб бораётган газ тақчиллиги ҳақида сукут сақлагани ҳақида сўз юритади. Ўша пайтда “Газпром” шахсидаги Россия газнинг асосий етказиб берувчиси бўлган.
Германия ер ости газ омборлари Европа Иттифоқидаги энг кучли ҳисобланади ва Меркел ҳукумати уларнинг бир қисмини “Газпром” (жумладан, «Шимолий оқим 1» га уланган энг йирик Rehden ер ости газ омбори) мулкига берган.
Россия қўшинларининг Украинага кенг кўламли бостириб киришидан тўрт ой олдин, ўтказилган матбуот анжуманида Меркелдан нега Германиянинг газ омборлари газ нархи кескин ошиб бораётган бўлса-да, ҳанузгача тўла эмаслиги сўралган. Меркел бунга жавобан, Россия газни “шунчаки” экспорт қилаётгани йўқлиги, балки конкрет талабномалар бўйича экспорт қилишини ва ундаги маълумотларга кўра, «Россия биз сизга етказиб бермаймиз, деб жавоб берадиган бундай талабномалар йўқ”лигини айтган.
Бу вақтга келиб, Германия Иқтисодиёт вазирлигининг таҳлилчиси Россия Федерациясидан газ шантажи хавфи ҳақида огоҳлантирувчи эслатма ёзган, аммо бу ҳужжат тўхтатилган. Натижада, 2021 йил декабрь ойида янги Иқтисодиёт вазири Роберт Хабек газ омборлари ўртача атиги 59 фоизга тўлдирилган вазиятга дуч келган ва «Газпром” томонидан октябрь ва ноябрь ойларида эса кутилган ва ваъда қилинган қуйиш» амалга ошмаган, деб ёзади нашр. Таққослаш учун: ҳозир, Германиянинг ер ости газ омборлари 2024-2025 йиллар қиши учун эндигина газни тортиб олишни бошлаганида, уларнинг тўлиш даражаси 73 фоиздан ортиқни ташкил этмоқда.
Шарҳлар