Санкт-Петербургда эркак чой учун метро рельсларига сакради
Санкт-Петербурглик фуқаро метрода транспорт хавфсизлиги талабларини бузган. Бу ҳақда шаҳар судларининг Бирлашган матбуот хизмати раҳбари Даря Лебедева ўзининг Телеграмъдаги каналида маълум қилган.
Воқеа “Шушари” метро бекатида юз берган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари билан суҳбатда рельсларга сакраб тушган 46 ёшли эркак бунга тушиб қолган бир пакет чой сабаб бўлганини айтган.
“У уни олиш учун сакраб тушган. Чой қутиси қутқарилди!”, – дея ўртоқлашди Лебедева.
Натижада, россиялик транспорт хавфсизлигини бузганлиги учун жавобгарликка тортилган ва жазо сифатида у бир кунлик ҳибсга олинган. Эркак ўзи айбини тан олган.
Улашиш:
Шарҳлар