Россияда Ми-28 вертолёти қулаб тушди, экипаж ҳалок бўлди
Россия Мудофаа вазирлигининг Ми-28 вертолёти Калуга вилоятида режали парвозни амалга ошириш чоғида ҳалокатга учради, деб ёзади Meduza.
Вертолёт кимсасиз ҳудудга қулаган, вайронагарчиликалр келиб чиқмаган. Икки кишидан иборат бўлган экипаж ҳалок бўлган.
Калуга вилояти губернатор Владислав Шапша маълум қилишича, вертолёт Жиздринский туманида ҳалокатга учраган. Туман раҳбари Александр Барибин вертолёт Клёнка қишлоғи яқинидаги ўрмонга қулаганини айтди.
Дастлабки маълумотларга кўра, вертолёт техник носозлик туфайли ҳалокатга учраган. Воқеа жойида тезкор гуруҳ, қутқарувчилар ва Россия Ҳаво-космик кучлари комиссияси иш олиб бормоқда.
Улашиш:
Шарҳлар