МИ-5 раҳбари: Россия Британия кўчаларида тартибсизликлар уюштирмоқчи

Фото: Yui Mok/PA

Британия контрразведкаси МИ-5 раҳбари Кен Маккаллум Россия разведкаси «Британия ва Европа кўчаларида тартибсизликлар» уюштиришни мақсад қилганини маълум қилди ва Буюк Британия ҳозир ўз тарихидаги энг мураккаб ва кўп қиррали таҳдидга дуч келаётганини огоҳлантирди.

2022 йилдан бери хизмат Эрон кўмагида уюштирилган 20 та фитнани фош этишга эришган, деди Маккаллум Лондондаги МИ-5 терроризмга қарши операцион марказида ўтказилган брифингда.

Эрон томонидан таҳдид «мисли кўрилмаган даражада» ошган, деди Маккаллум. Унинг сўзларига кўра, Эрон Россия каби «ўзининг ифлос ишларини бажариш» учун уюшган жиноятчилик каби турли воситачилардан фойдаланмоқда.

МИ-5 раҳбарининг айтишича, терроризм билан боғлиқ таҳдидлар ва бошқа давлатларнинг разведка тузилмалари томонидан таҳдидларнинг уйғунлиги унинг махсус хизматида «жуда мураккаб иш» эканлигини англатади.

Маккаллум 2017 йилдан бери Буюк Британияда режалаштиришнинг сўнгги босқичида бўлган 43 та ҳужумнинг олди олинганини маълум қилди. Унинг айтишича, баъзи фитначилар ўқотар қурол ва портловчи моддаларни қўлга киритишга уринишган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.