Мичиганлик эркак 842 миллион долларлик янги йил жекпотини ютиб олди
842 миллион долларлик Powerball жекпоти Флинт яқинидаги озиқ-овқат дўконида Янги йил ўйини учун омадли чипта сотиб олинганидан сўнг Мичиганга йўл олди, деб хабар бермоқда Fox 2 Detroit.
Лотерея ташкилотчиларининг қайд этишича, ютуқ АҚШ тарихидаги ўнинчи ва ушбу компания тарихидаги бешинчи йирик ютуқ бўлган.
Компаниянинг қўшимча қилишича, бу ўз тарихидаги биринчи Янги йил жекпотидир. Powerball лотереяси 1992 йилдан бери ўтказиб келинмоқда.
Бироқ 2 долларлик омадли чиптани айнан ким сотиб олгани ҳозирча маълум эмас. Ғолиб ўзини намоён қилиши керак.
Powerball лотереяси сўнгги йилларда ўз қоидаларини янада мураккаблаштирди, натижада ғолиблар камайиб, жаcкпотлар каттароқ бўлди. 2023 йилда лотерея 1 миллиард доллардан ортиқ бўлган иккита ютуқни таклиф қилди.
Совринларни бир йўла тўлаб бўлмайди, шунинг учун лотерея ғолибларга бирданига кичикроқ ютуқни олишни ёки узоқ вақт давомида бутун суммани босқичма-босқич тўлашга рози бўлишни таклиф қилади. Мичиган чиптаси эгаси 425 миллион долларлик бир марталик тўлов вариантини танлаши мумкин. Барча суммалар солиққа тортилади.
Шарҳлар