Microsoft компанияси россиялик мижозлар учун сервисларни ўчира бошлади
Американинг Microsoft корпорацияси россиялик компанияларнинг булутли хизматларга обуна бўлишини блокировка қилишни бошлади, дейди Softline вице-президенти Андрей Благоразумов CNews нашрига.
«16 майдан бошлаб Microsoft CSP га обуна бўлишни бошлади, биз 5-10 та мижозимиз ўчирилганини қайд этяпмиз», – дейди у. Благоразумовнинг сўзларига кўра, чекловлар Power BI бизнес-таҳлил дастуриг обуналарни, Visio диаграммаларини яратиш учун вектор график муҳаррири ва Project лойиҳаларни бошқариш хизматига обунани қамраб олган.
Бу 20 март куни содир бўлиши кутилган эди. Microsoft Европа Иттифоқи санкцияларининг 12-пакетига ишора қилади, у «Россияда рўйхатдан ўтган ташкилотларга маълум бошқарув ёки дизайн дастурларини (шу жумладан булутли ечимларни)» етказиб беришни тақиқлайди. Бироқ, ўша пайтда чора-тадбирлар амалга оширилмади. Бундан ташқари, корпорация ҳатто Россия корпоратив мижозларининг лицензияларини узайтирди – улар VPN дан фойдаланмасдан Windows ва Office ни янгилаш имкониятига эга бўлишди.
Мутахассисларнинг таъкидлашича, Microsoft параллель импорт орқали сотиб олинган маҳсулотларини фаоллаштиришга халақит бермайди ва Россия АТ-компанияларини булутли хизматлардан узишга шошилмаяпти, чунки у дунёда обрўсини йўқотишдан қўрқади. Молия университетининг Стратегик ва инновацион ривожланиш кафедраси доценти Михаил Хачатурян корпорация россиялик фойдаланувчиларга нисбатан қаттиқ чекловлар жорий этиш орқали мижозларни, айниқса, Хитойда қўрқитмоқчи эмаслигини таъкидлади.
Шарҳлар