Кейт Миддлтон унда саратон аниқланганидан кейин биринчи марта жамоат тадбирида қатнашади
Уэльс маликаси Кейт Миддлтон қирол Карл III нинг туғилган куни муносабати билан бугун, 15 июнь куни бўлиб ўтадиган парадда иштирок этади, деб ёзади “Коммерсантъ”.
Миддлтонга саратон ташхиси қўйилганидан кейин у жамоат тадбирларида қатнашмаётган эди. У яна бир неча ой давомида даволанишини маълум қилди.
“Мен шу дам олиш кунлари оилам билан қиролнинг туғилган кунига аталган парадда қатнашиш имкониятини сабрсизлик билан кутмоқдаман ва ёзда ҳам бир нечта жамоат тадбирларида иштирок этишга умид қилиб қоламан, аммо айни вақтда шуни биламанки, хавф ҳали ўтиб кетмади. Мен айниқса ноаниқлик шароитида сабрли бўлишни ўрганяпман”, — деб ёзди Уэльс маликаси ўз Instagram’ида.
Январь ойида 42 ёшли Кейт Миддлтоннинг қорин бўшлиғида операция ўтказилди. Таҳлиллардан кейин унга онкологик касаллик ташхиси қўйилди. Февраль охирида у кимёвий даволаниш курсини бошлади.
Таъкидланишича, қиролнинг таваллуд кунига бағишланган парад ташхис қўйилганидан буён Кейин Миддлтон иштирокидаги илк расмий тадбир бўлади.
Шарҳлар