Михаил Мишустин Ўзбекистонга расмий ташриф билан келди
Россия бош вазири Михаил Мишустин расмий ташриф билан Тошкентга келди. Уни халқаро аэропортда Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Ўзбекистоннинг Россиядаги элчиси Ботиржон Асадов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Бобур Усмонов, Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзоқов ва Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгинов кутиб олди..
Ташриф доирасида Михаил Мишустин Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва бош вазир Абдулла Арипов билан учрашувлар ўтказиб, икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.
Турли соҳаларда, жумладан, иқтисодиёт, савдо, сармоя, фан, таълим, маданият ва бошқа соҳаларда қатор ҳамкорлик шартномалари имзоланиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Михаил Мишустин икки мамлакат бизнес вакиллари билан учрашиб, савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва сармоявий лойиҳаларни муҳокама қилади.
Шарҳлар